Афсус, Мессининг бутсасини қадрламабман!

“Интер” ҳужумчиси Маркус Тюрам болалигида Лионель Мессига дуч келгани ҳақидаги воқеани айтиб берди.

Унга кўра, Маркус 10 ёшида Месси билан учрашган. Ўша вақтлар унинг отаси Лилиан Тюрам “Барселона”да ўйнар эди.

- Мен ўн ёш эдим. Дадамнинг “Барселона”даги машғулотига келдим. Машғулотдан кейин майдонга чиқиб, бошқа болалар билан футбол ўйнамоқчи бўлдим. Лекин бутсам йўқ эди.

Ўшанда ёшгина Месси мени олдимга келиб, бутсасини бериб турди. Улар деярли менинг ўлчамимда эди.

Ўйиндан кейин Лео менга бутсаларни менга берди. Эртасига мен уларни дўстимга бериб юбордим. Афсуски, ўша пайт унинг кимлигини англаб етишга анча ёшлик қилган эканман. Кейин бундан афсусландим, - деди Маркус Тюрам.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Темиров Набижон
20/11/2023 11:31
Маркус Турам сани ота ўғиллигинг билиниб турибди, иуда еврейни оёқ кийимини бериб юборганинг тахсинга лойиқ.......................,