Афсус!!! Остон Ўрунов БААга қарши ўйнамайди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувни БААга қарши ўтказади.

Мазкур ўйин олдидан яна бир футболчимиз жароҳат олди. Остон Ўрунов Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан учрашувда жароҳат сабабли иштирок эта олмайди. Бу ҳақда ЎФА матбуоти хабар берди. Футболчимиз тез фурсатда соғайиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз.

Маълумот учун, бироз аввал бўлиб ўтган матбуот анжуманида Владо Радманович Файзуллаевда ҳам жароҳат борлиги ҳақида хабар берган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
jan reno
14/10/2024 20:43
Нехуя, Урунов эртага уйнайди, бу шунчаки ракибга нисбатан хотиржамлик шамчироги. Яъни ажойиб тактика боларди, уйнаса, хеч болмаса захирадан уйинга кошилса.
Bobur Xoʼjayev
14/10/2024 19:26
Misol uchun,tashkilotda rahbar kelmasa ham ish ketadi (oʻrinbosarlar orqali) bir xodimni ishini boshqasi bajaradi.Nahotki bizda jarohat olganlar oʻrniga munosiblar yoʻq? Ishonaman,yuzlab topiladi,izlashni hohlashmaydi xolos.Yulduz futbolchilarimizni mahoratiga gap yoʻq,hal qiluvchi oʻyinlarda ularni oʻyini chiqmasachi?Kim javob beradi,qani oʻzini pozitsiyasiga daʼvogar kamida 3-4 nafar oʻyinchilar?PFL ni asosiy maqsadi TJ ni kuchaytirish boʻlishi kerak emasmi? Shaxsan men MTJ oʻyinlarini 1994 yildan beri kuzataman.Jahon chempionati saralashlarida bir qadam yetmagan joylari ham boʻlgan.Bu safar ham ishonaman, ilohim chiqib olishsin.JCH da termadan natija ham kutmaymiz.
&
Пахтакор-дардим,фахрим
14/10/2024 19:12
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?

Ангрендир туғилган жойи,
«Пахтакор»ни эркатойи,
Мухлисларнинг ёқимтойи,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?

Доим кулиб, олға юрган,
Кареяга голлар урган,
Гол урса хам, ютолмаган,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?

Ватан учун берарди жон,
Билмадилар хеч бир инсон,
Йиғлаб кетган дилда армон,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?

Эх, Араблар йиғлаб қолган,
Ракибдан хам олқиш олган,
Мухлис кўз ўнгида қолган,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?

Юртга қайт, Сашажон укам,
Мухлисларинг сенга малхам,
Устозларга қанот бўлиб,
Элга танит, Ўзбекни хам.