Агар “Боруссия Д” “Монако” тўсиғидан ўта олмаса Томас Тухель ўрнини Паулу Соуза эгаллайди

 

Хабарингиз бор, бугун ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳси бўлиб ўтади. Унда “Монако” ўз уйида “Боруссия Д”ни қабул қилади. Ушбу ўйин натижаси аҳамиятга эга. Чунки мазкур беллашувда германияликлар мағлубиятга учрашса, Томас Тухель ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда.  

Манбанинг маълум қилишича, “Боруссия Д” “Монако” тўсиғидан ўта олмаса клуб бош мураббийи Тухель жамоани тарк этади. Унинг ўрнини эса “Фиорентина” устози Паулу Соуза эгаллайди.

Маълумот ўрнида, Томас Тухельнинг “Боруссия Д” билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзигача амал қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!