Агар Неймар ПСЖга ўтса...
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби ўз сафига “Барселона” ҳужумчиси Неймарни қўшиб олиш фикридан ҳамон қайтмаяпти. Улар бунинг учун каталонияликларга футболчининг шартномасида кўрсатилган 222 млн евролик товон пулини тўлашга ҳам тайёр.

Daily Mail нашри тарқатган хабарларга қараганда парижликлар бундан ташқари 25 ёшли бразилиялик футболчининг ўзига 50 млн евро миқдоридаги бонус ҳамда ҳафтасига 670 минг евро маош ва 5 йиллик шартнома таклиф қилишмоқчи. Таъкидлаш керакки, агар Неймар Париж клубига ўтса, у ҳолда йилига 35 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор Бразилия нашрлари Неймарнинг ПСЖга ўтганлиги ҳақида хабарларни тарқатган эди.