АГМК Анталияда “Олтин Аср” жамоасини мағлуб этди

АГМК бугун Анталияда давом этаётган иккинчи йиғин режасидан ўрин олган бешинчи назорат ўйинида майдонга тушди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бунгача бўлиб ўтган 4 учрашувнинг 3тасида дуранг қайд этилган ва яна 1 баҳсда рақиб ғалабага эришганди. Туркманистоннинг амалдаги чемпиони "Олтин Аср"га қарши ўйинни грузиялик ҳакамлар бошқариб боришди. Қизиқарли ўтган ўйинда олмалиқликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоада голларни Вадим Чемиртан, Музаффар Музаффаров ва Йован Жокич киритишган бўлса, рақибдан Михаил Титов жавоб тўпи муаллифи бўлди. Жокич томонидан урилган учинчи гол пенальтидан амалга оширилди.

АГМКнинг Анталиядаги охирги назорат ўйини 17 февраль куни Грузиянинг "Рустави" жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!