АГМК ОЧЛдаги илк ғалабасини қўлга киритди!

Осиё Чемпионлар Лигаси А гуруҳи 3-туридан ўрин олган АГМК - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ниҳоят вакилларимиз ОЧЛдаги илк ғалабасини қўлга киритди: ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилди!

Учрашувнинг 28-дақиқасида АГМК жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган Алҳашми ҳисобни очди. Шу ҳисоб 87-дақиқага қадар ўзгармади. Бироқ олмалиқликлар айни шу пайтда бор кучини ишга солиб, олдинга ўтди ва "камбек" амалга оширишга муваффақ бўлди! 87 ҳамда 90+1-дақиқаларда урилган 2 гол вакилларимизга ғалаба келтирди. Браво!

АГМКнинг 2 голига Жокич ҳамда Комилов муаллифлик қилди. Шу тариқа, ўзбек клубларининг бу мавсум ОЧЛдаги илк ғалабаси қўлга киритилди. Қолган ўйинларда ҳам уларга омад тилаймиз!

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! АГМК ОЧЛдаги илк ғалабасини сўнгги дақиқалардаги 2 голи эвазига қўлга киритди! Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+5'

    Бурчакдан тўпни дубайликлар ўйинга киритади! Ўйиндаги кульминация! Бу сўнгги имконият!

  • 90+4'

    Юлдашев сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+3'

    "Шабаб"нинг ҳужумлари тобора кескинлашиб бормоқда!

  • 90+1'

    ГООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Камбек! Комилов ўткир бурчакдан тўпни дарвозага жойлаб қўйди! Супер! Қойил! 2:1!

  • 90+'

    Ҳайрият, ўйинга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди. Бизда ғалаба учун имконият бор!

  • 87'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жокич ҳисобни тенглаштирди! Сўнгги дақиқаларда ўйинга интрига қайтди!

  • 83'

    Алҳашми ўрнига Да Круз ўйинни давом эттиради!

  • 82'

    Суҳайл ўрнига Алнуайми ўйинга қўшилди.

  • 79'

    АГМК сафида ўзгариш: Гадоев ўрнига Тошматов ўйинни давом эттиради.

  • 78'

    Бу орада вакилларимиз ажойиб ҳужум уюштиришди, бироқ бу сафар ҳам ижро борасида муаммо кузатилди.

  • 76'

    Рақибларда ҳам ўзгариш: Хамис Салмин ўрнига Жабер ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Навбатдаги ўзгариш: Миржамол Қосимов ўрнга Шоаҳмедов ўйинни давом эттиради.

  • 74'

    Миржалол Қосимов ўзгаришларни амалга оширади: Турсунов ўрнига Эргашев майдонга тушди.

  • 69'

    Тўп назорати статистикаси: 37-63! Дубайликлар фойдасига.

  • 67'

    Вакилларимизнинг уринишлари бесамар кетмоқда. Бизга яхши ижрочи зарур.

  • 65'

    Машарипов жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бош билан берилган зарбани дарвозабон супер сейви билан бартараф этди.

  • 64'

    Жаримадан тўп ичкарига узатма ҳолида етказилди, бироқ бош билан берилган зарбага бирозгина аниқлик етишмади.

  • 59'

    Кучсиз берилган зарбани Султонов қийинчиликсиз бартараф этди.

  • 58'

    "Шабаб Ал-Аҳли" футболчиси майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Футболчилар вазиятдан унумли фойдаланиб сув ичиб олишмоқда.

  • 56'

    Бурчак тўпидан рақибларимиз унумли фойдалана олишмади.

  • 55'

    Машарипов жарима тўпини ижро этди, дарвозабондан ажойиб сейв!

  • 52'

    Стандарт имконият рақибларимизда. Жонли девор ўз ишини фаол бажарди, рақиб фол қайд этди.

  • 50'

    Дубайликларнинг бурчак зарбаси у қадар омадли чиқмади. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 49'

    Сал қолса дарвозабоннинг олдинга чиқиши жамоамизнинг зарарига ишлаши мумкин эди. Лекин ундай бўлмади

  • 49'

    Рақиб жамоага марказдан ўтиб кетиш анча осон бўлмоқда.

  • 47'

    Турсунов жарима майдончаси ташқарисидан туриб тўпни дарвозага кучли зарбаси билан йўналтирди, бироқ тўп анча юқорилаб кетди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 46'

    Ўзгариш: Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушмоқда - Элвин Фортес ўрнига.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Баҳрайнлик ҳакамнинг хуштаги янгради ва жамоалар кийниш хонасига йўл олишди.

  • 45+1'

    Фортеснинг бирга-бир вазияти офсайд дея тўхтатилди. Бироқ такрорий лавҳада ундайга ўхшамади.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Ўнгг қанотдан уюштирилган ажойиб ҳужумларимиз рикошетлар сабаб йўққа чиқариляпти!

  • 41'

    Бурчакдан тўпни Қосимов ўйинга киритди, хавфли вазият, аммо имконият қўлдан чиқди.

  • 40'

    Элвин Фортесдан супер ҳаракат! Рақибнинг 2 ҳимоячиси ортда қолдирилди ва дарвозага зарба берилди! Тўп устунга тегиб қайтди! Қайтган тўп ҳимоячилар томонидан бурчакка чиқариб юборилди.

  • 39'

    Қосимов бироз қизишиб кетди ва рақибини йиқитиб юборди. Фол.

  • 38'

    Касьяндан ноаниқ ҳаракат, тўп рақиб дарвозабонига қайтди.

  • 36'

    Жалолиддин Машарипов ҳужумда фол намойиш этди. Тўп вакилларимизга қайтарилди.

  • 34'

    Рақиб футболчиси майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Вақт анча чўзилди.

  • 32'

    Машарипов ўз қанотида жуда фаол! У ҳужумларнинг аксарият қимини ташкил этмоқда.

  • 30'

    Голдан сўнг вакилларимизнинг ўзига келиши бироз қийин кечмоқда. Тўп асосан ўз майдонимизда туриб қолмоқда.

  • 28'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жарима майдончаси ичидаги палапартишликлардан унумли фойдаланган "Шабаб Ал-Аҳли" осонгина ҳисобни очди! Тўпни дарвозага Алхашми боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 27'

    Жокич сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 25'

    Рақиб футболчиси бизнинг майдонда йиқилиб тушди, бироқ ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат бермоқда.

  • 23'

    Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди.

  • 21'

    Жалолиддин Машарипов бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйини туфайли тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди.

  • 19'

    Рақибларимизнинг агрессив ўйини туфайли ҳужумларимиз анча қийин ташкил этилмоқда. Уларда эса аксинча.

  • 17'

    АГМКнинг ҳужуми Гадоевнинг ноаниқ узатмаси туфайли якунланмай қолди.

  • 15'

    Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади. АГМК ҳимояланмоқда.

  • 13'

    "Шабаб Ал-Аҳли" ўйинда яққол устунлик қилмоқда. Ҳужумлар анча кескин ҳамда тезкор.

  • 11'

    АГМКнинг навбатдаги ҳужумини дарвозабон узиб қўйди. У ўз вақтида тўпга чиқиб келди. 

  • 9'

    Полвонов учрашувдаги илк хавфли зарбамизни берди. Дарвозабондан сейв. 

  • 8'

    АГМКга қойил қолса арзийди. Улар кучли босим уюштирмоқда. 

  • 6'

    "Шабаб Ал-Аҳли" қарши ҳужумларда хавфли ўйнамоқда. 

  • 4'

    Илк дақиқаларда олмалиқликлар кўпроқ тўп билан муомалада бўлмоқда. 

  • 2'

    Бурчак тўпи вакилларимиз томонидан бартараф этилди. 

  • 1'

    Элвин Фортеснинг хатосидан сўнг, амирликлар яхши ҳужум ташкил этди. Сўнгги зарба Эдуардога тегишли бўлди. Дарвозага кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қайтариб қолди. Султонов эса уни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

  • 1'

    Учрашув бошланди. 

  • 0'

    Саудиядаги стадионда барча нарса ўйин бошланишига тайёр. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ОЧЛ 3-тури доирасидаги кичик ўзбек дербисига хуш келибсиз. АГМК - "Шабаб Ал-Аҳли" баҳси бошланмоқда. Футболчилар аллақачон майдонда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
22/04/2021 02:09
Қоил бўларикану Ғалаба Раҳмат футболяи ва мураббийга.
&
Турсун Ғани
22/04/2021 02:20
Қани энди Пахтакор мурабийлари ва футболчилари ҳам уйғонишса АГМКдек. Уйғонамиз Пахтакор...
&
Турсун Ғани
22/04/2021 02:09
Қоил бўларикану Ғалаба Раҳмат футболяи ва мураббийга.