АГМК ўтган мавсум қўлга кирита олмаган футболчисига ва ниҳоят эришишга яқин

"Қўқон-1912" футболчиси Ойбек Рустамов жамоасини ўзгартириши мумкин.

SPORTS.uz сайти журналисти Жалолиддин Қобилжоновнинг маълум қилишича, ярим ҳимоячи хизматига АГМК клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Олмалиқликлар ўтган йили ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олишга уринган эди.

Маълумот учун, 25 ёшли Ойбек якунланган мавсумда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!