Академик эшкак эшувчиларимиз навбатдаги медални қўлга киритишди

Академик эшкак эшиш спорт турининг саккизталик баҳсларда стартга чиққан спортчиларимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келишди ва кумуш медални қўлга киритишди.

Кумуш медални қўлга киритган саккизлик: Алишер Яров, Достонжон Бахриев, Ислам Мамбетназаров, Достонжон Хурсанов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Отамурод Рахимов, Шеҳроз Хакимов, Зафар Усмонов, Анатолий Краснов.

Қайд этиш жоиз, бу академик эшкак эшувчиларимиз томонидан қўлга киритилган тўртинчи медаль бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)