Акмал Шораҳмедов Анталияда "Насаф" йиғинига қўшилди

Янги мавсумни барчадан аввал бошлайдиган Қаршининг "Насаф" жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказмоқда.

Яқиндагина жамоа билан шартнома имзолаган "Бунёдкор" собиқ футболчиси Акмал Шораҳмедов ҳам бугун жамоа қароргоҳига келиб қўшилди. Айни пайтда у ҳам машғулотларда иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" Анталиядаги йиғин доирасидаги илк учрашувини эртага  Кипр олий лигаси (А дивизион) вакили “Лимасол” клуби бўлади. Учрашув жамоамиз жойлашган “Kameliya World” меҳмонхонасининг футбол майдонида бўлиб ўтади. 

“НАСАФ” ЭРТАГА АНТАЛИЯДАГИ ИЛК НАЗОРАТ УЧРАШУВИНИ ЎТКАЗАДИ

Шунингдек, Рўзиқул Бердиев шогирдлари 16 январда Озарбаёжоннинг "Сумқайит" жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

 "Насаф" Анталияда "Сумқайит" билан ўйнайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!