"Ал-Иттиҳод" Бенземага ўринбосар топди

"Ал-иттиҳод" яқинда жамоани тарк этган Карим Бенземага ўринбосар топди. Бу ҳақда "Goal" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Саудия клуби Беземани ўрнини тўлдириш мақсадида "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Ортда қолган трансфер ойнасида "Ал-иттиҳод" клуби Салаҳ учун "Ливерпуль"га 205 миллион евролик таклиф жўнатган эди. Бироқ, мерсисайдликлар бу таклифни қабул қилишмаган. Энди ёзгача саудияликлар янги шартнома жўнатишни режалаштиряпти.

Мисрлик футболчининг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Унинг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли вингер 2017 йилдан бери "Ливерпуль" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Футболчи жорий мавсум Слот қўл остида 24 та беллашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритди ва 6 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!