Алаба: Рибери ҳамон жаҳон даражасидаги футболчи
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Давид Алаба франциялик жамоадоши Франка Риберининг айни дамда кўрсатаётган ўйини ҳақид ўз фикрини билдириб ўтди. Унинг ўзларига кўра 34 ёшли футболчи немис грандига ҳали кўп ёрдам бериши мумкин.
“Рибери ҳали-ҳамон жаҳон даражасидаги футболчи ҳисобланади. У майдонда ҳам, майдондан ташқарида ҳам ҳақиқий етакчи. Франк ҳалиям майдонда ҳал филувчи ролни ўйнайди ва у буни ҳар ҳафта исботлаяпти”, - дейди австрялик футболчи Goal интернет-нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Риберининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Бироқ, мюнхенликлар раҳбарияти ҳозирча у билан шартномани узайтириш ҳақида якуний қарорни қабул қилишгани йўқ.
Фикрлар