
Алаба унинг трансфери ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди
Давид Алаба ёзда "Реал Мадрид"дан кетиш нияти бўлмаганлигини маълум қилди.
Клуб 33 ёшли ҳимоячининг жароҳатлари туфайли ёзги трансфер ойнасида маош жамғармасини камайтириш ва маблағларни бўшатиш мақсадида у билан хайрлашиш имкониятини кўриб чиқаётган эди.
- Мен футболда анча вақтдан бери фаолият юритаман, миш-мишлар бу бизнеснинг бир қисми. Яхшиямки, мен бундай нарсаларга узоқ вақт эътибор қаратмайман. Кўп кулдим, чунки буларнинг барчаси ёлғон, уйдирма эди.
Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, сўнгги пайтларда катта ривожланишга эришдим. Менимча, терма жамоа учун 90 дақиқа ўйнай олардим. Кейинги ўйинларда ўзимни қандай ҳис қилишимни кўрамиз. Менинг мақсадим - ўйнаш ва майдонда бўлиш, - деди "Реал" ва Австрия терма жамоаси ҳимоячиси.
Фикрлар