Аламзада ОКМК "Насаф"дан реванш олармикин?

Суперлиганинг сўнгги, 26-тури доирасида ОКМК Олмалиқда Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади. Мазкур қарама-қаршилик жамоалар учун жуда муҳим саналади. ОКМКда мавсумни кўтаринки руҳда якунлаш учун яхши имконият мавжуд.

 Ушбу жамоаларнинг чемпионат доирасидаги ўзаро ўйинлар статистикасига назар соладиган бўлсак, 33 учрашувдан 5 тасида “кончилар”, 15 ўйинда «аждарлар» ғалабани нишонлаган. 13 учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 29-50, “Насаф” фойдасига.

Яқиндагина, Ўзбекистон Кубоги финалида тўқнаш келган бу икки клуб ўртасидаги баҳсда “аждарлар” пенальтидан киритилган ягона гол орқали мамлакат Кубогини боши узра кўтарган эди. Орадан кўп ўтмай улар яна учрашишмоқда! Бу сафарги қарама-қаршиликда ғолиб чиққан жамоа аниқ совринли ўринлардан бирини олади. Аламзада “кончилар” Олмалиқда фақат ғалаба учун майдонга тушади!

Ўйинга кириш мутлақо бепул!

ОКМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!