Альбинанинг кучи финалгача етди
Қозоғистонда аёллар ўртасида ўтказилган халқаро теннис турнирида ҳамюртимиз Альбина Хабибулина зўр ўйин кўрсатди.
Саралаш мусобақадасидан муваффақиятли ўтган теннисчимиз асосий тўр баҳсларида кучли рақиблар - қозоғистонлик Екатерина Дмитриченко, россиялик Ксения Шарифова, украиналик Катерина Слюсарни мағлубиятга учратди.
Альбина ярим финалда иккинчи рақамда сараланган россиялик Анастасия Гасановани 5:7, 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бош соврин учун турнирнинг энг кучли ракетка устаси - қозоғистонлик Комила Каримбоевага қарши кортга чиққан Альбина Хабибулина рақибасига ютқазди ва мусобақани финалчи сифатида якунлади.
Фикрлар