Алджамейн Стерлинг: "Мен бу жангга қаршиман"
Ўта енгил вазнда (61 кг) UFC собиқ чемпиони Алджамейн Стерлинг россиялик Умар Нурмагомедов ва грузиялик Мераб Двалишвили ўртасида чемпионлик жанги ташкил этилишидан норози.
“Тўғрисини айтайлик, Мерабда бу жангга тайёргарлик кўриш учун олти ҳафта вақт қолди. Бунга даъвогар сифатида рози бўлиш кераклигини тушунаман, лекин чемпионга бундай қисқа муддат берган ҳолда шартлар қўйиш тўғри эмас. Мен бу баҳсга қаршиман" - деди америкалик Ариэль Хельванига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Двалишвили ва Нурмагомедов ўртасидаги жанг 19 январь куни Лос-Анджелесдаги "UFC 311" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар