Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Алекс Перрейра: "Ҳаёт менга шафқат қилмади"

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Бразилиялик UFC жангчиси Оқ Уйдаги турнирдан олдин мотиватсион нутқ сўзлади

Бразилиялик UFC жангчиси Алекс Перрейра Оқ Уйдаги турнирдан олдин мотиватсион нутқ сўзлади.

"Ҳаёт менга шафқат қилмади. Ишга эрта кирдим, одамларни синдирадиган нарсаларга - спиртли ичимликлар, кўчалар ва тартибсизликларга эрта дуч келдим. Аммо қайсидир лаҳзада тушундим: ё ҳаётим учун масъулиятни ўз зиммамга оламан ёки у мени бутунлай синдиради. 

Болалигимдан жанг қилганман. Аммо буни тўғри йўлга солганимдан кейингина ҳаммаси ўзгарди. Шу боис ҳар бир жангим қаердан келганим ва нима учун ҳеч қачон ортга қайтмаслигимни эслатади", - деди "Поатан".

Эслатиб ўтамиз, Перрейра 15 июнь кун "UFC Freedom 250" турнирида франциялик Сирил Ганга қарши октагонга кўтарилади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ