Алекс Перрейра: “Магомед Анкалаевга қарши биринчи жангда ўзимни яхши ҳис қилмаган эдим”
UFC нинг ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Алекс Перрейра 9 март куни ўтказилган Магомед Анкалаевга қарши биринчи жангдаги мағлубият сабабларини тушунтирди.
“Энди бу ҳақда бироз гапирсам бўлади. Ўша пайтда ўзимни яхши ҳис қилмагандим. Танам доимий парвозлар ва жароҳатлар туфайли чарчаган эди. Жангдан бир неча ҳафта олдин ҳароратим кўтарилиб кетиб, тикланиш жуда оғир кечган. Аммо мен бу баҳсни ўтказишим керак деб ўйладим ва бекор қилишни истамадим. Энг муҳими — "UFC 320" да соғлом ҳолда октагонга чиқдим ва ўз имкониятларимни тўлиқ намойиш эта олдим”, — деди бразилиялик "AtFight" порталига берган интервьюсида.
Эслатиб зтамиз, "UFC 320" турнирида Перрейра 1-раунддаёқ Магомед Анкалаевни техник нокаутга учратди.



Фикрлар