Александр Гейнрихга иш топилди
Ads

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих Қозоғистоннинг “Актобе” клуби бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Kazfootball.kz сайти хабар бермоқда.

Гейнрих футболчилик фаолиятини Тошкент вилойитининг “Дўстлик” жамоасида бошлаган. Кейинчалик “Пахтакор”, ЦСКА (Россия), “Торпедо” (Россия), “Сувон Самсунг Блювингс” (Жанубий Корея), “Эмирейтс” (БАА), “Локомотив” (Тошкент), “Ордабаси” (Қозоғистон) ва “Актобе” (Қозоғистон) жамоаларида тўп сурган.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида 98 ўйинда иштирок  этиб, 31 та гол киритган.

Гейнрих йил аввалида футболчилик фаолиятини якунлаганлигини эълон қилган эди. Шундан сўнг у “Актобе”да селекционер-мураббий ишлаётган эди. Энди эса у жамоа бошлиғи сифатида иш бошлайди.

Минбар

Барча блоглар