Александр Усик: "Агар ўша сўзлар бўлмаганида бундай муваффақиятларга эриша олмасдим"

  • 22 январь, 18:05
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

Украиналик таниқли боксчи Александр Усик ҳаваскор боксдаги илк жангини эслади.

“Илк жангимда ютқазгандим. Ўшанда ўзимни жуда ёмон ҳис қилганман. Ҳаёлимдан эса "Сен энг зўр боксчи бўлолмайсан", деган сўзлар ўтди. Мураббийим эса: "Хавотир олма, кейинги сафар ғалаба қозонасан", деди. Фаолиятимни якунлашим кераклиги ҳақидаги ўйлар эса мени тарк этмади. Уйга келиб, дадам билан гаплашдим ва унга ютқазганимни айтдим, у эса: “Муаммо эмас! Қайта уриниб кўр”, дея жавоб берди. Агар ўша сўзлар бўлмаганида бундай муваффақиятларга эриша олмасдим" — деди украиналик "The Ring Magazine" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Усик охирги жангида Тайсон Фьюрини ҳакамларнинг қарорига кўра мағлуб этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!