Александр Хомяков: Биринчи голдан сўнг барчаси осонлашди

 

Хабарингиз бор, айни пайтда олий лига 4-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Кун доирасида Муборакда “Машъал” “Пахтакор” билан куч синашди.

Ушбу беллашувда мезбонлар тошкентликлар дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб йирик ҳисобида зафар қучишди – 3:0.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида муборакликлар устози Александр Хомяков қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.  

- Тезкор ва анча шиддатли ўйин бўлди. Бугун мухлисларимизни хурсанд қила олдик. Биринчи бўлимда рақиб хатосини кутдик ва иккинчи таймда учта гол уришга эришдик. Танаффусда ўз футболчиларимга кўп кўрсатмалар бермадим. Чунки ҳаммаси яхши кетаётганди. Иккинчи бўлимда рақиб майдонида тезроқ ўйнай олдик ва голдан сўнг барчаси осонлашди, - дейди Хомяков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!