Александр Зверевнинг ғалабасига 5 сет керак бўлди

Германиялик Александр Зверев Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақасидаги илк учрашувини 5 сетда якунлади.

248 дақиқа давом этган мазкур ўйинда Саша австралиялик Жон Миллманни 7:6, 6:3, 2:6, 6:7, 6:3 ҳисобида ер тишлатди.

Шу тариқа "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи даврасига йўл олган Зверев энди швециялик Микаэль Имерга қарши ракетка кўтарадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!