Ализе Корне учрашувни давом эттира олмади
Ads

Франциялик теннисчи Ализе Корне "Internazionali BNL d'Italia" мусобақасининг иккинчи даврасидаги учрашувни муддатидан олдин якунлади.

Рим шаҳрида ўтаётган ушбу босқичда Ализе испанялик Карла Суарес Наваррога қарши ўйин ўтказди. Ҳисоб 3:6, 0:3 бўлиб турган бир вазиятда Корне номаълум сабабга кўра учрашувни ўтказишдан бой тортди.

Шу тариқа учинчи даврага йўл олган Суарес Наварро, чорак финалга чиқиш учун голландиялик Кики Бертенсга қарши ўйин ўтказади.