Аллегри: Дибалани йўқотишдан қўрқмайман
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг сўзларига кўра уни жамоа ҳужумчиси Пауло Дибала ҳақидаги хабарлар асло ҳавотирга солмайди.

“Мен Дибалани йўқотишдан қўрқмайман. Бошқа томондан эса Неймарнинг ПСЖга ўтиши борасида аниқ маълумотга эга эмасман. Агар шундай бўлса, “Барселона” унинг ўрнига муносиб футболчи топа оладими буни билмайман. Бу нарса мени асло қизиқтирмайди. Шунинг учун ҳам мен хотиржамман”, - дейди италиялик мутахассис Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ агар “Барселона” Дибалани сотиб олишни истаса, бунинг учун “Ювентус”га 120 млн евро тўлаши кераклиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, ПСЖ ҳам Неймар учун каталонияликларга футболчининг шартномасида кўрсатилган 222 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр.