Алонсо "Атлетико" билан келишиб олди
"Барселона"ни ёзда тарк этиши кутилаётган Маркос Алонсонинг кейинги манзили ҳам деярли аниқ бўлиб бормоқда. У Испанияда қолишни режалаштирган.
"Diario Sport" нашри хабар беришича, 33 ёшли футболчи "Атлетико" билан келишувга эришди. Ҳимоячи ёзги трансферлар ойнасида эркин агент сифатида "матрасчилар" сафига бориб қўшилади.
Мадрид Алонсога бегона эмас. У футболчилик фаолиятини "Реал" клубида бошлаган. 2010 йилда "Болтон", кейин "Фиорентина" ва " "Сандерленд" каби жамоаларда тўп тепганидан сўнг "Челси"га ўтганди.
Фикрлар