Алонсо ўзига суперклуб танлади
“Реал” бош мураббийлигидан ишдан бўшатилган Хаби Алонсо узоқ вақт ишсиз қолмаслиги аниқ. Маҳоратли мураббий бир неча клубдан таклиф олгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Энди маълум бўлишича, испаниялик мутахассис Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль”ни бошқариши эҳтимоли ошиб боряпти.
TEAMtalk нашри маълумотига кўра, испаниялик мутахассис вакиллари мерсисайдликларнинг ҳозири мураббийи Арне Слотнинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолган пайтда, инглиз клуби билан алоқа ўрнатган.
Бироқ айни пайтда “Ливерпуль” раҳбарияти нидерландиялик мураббий мавсумни якунлаб қўйишини истаяпти. Хулоса, мавсум охиридаги натижа асосида қабул қилинади.
Агар клуб бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилса, улар Хаби Алонсо агентларини музокараларнинг янги босқичига таклиф қилади.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2004–2009 йилларда “Ливерпуль”да ҳам ўйнаган ва клубнинг ички муҳити, шарт-шароити ва анъаналарини жуда яхши билади.
Фикрлар