
Алонсо Винисиус ва Родригонинг ҳаракатларини баҳолади
"Реал Мадрид" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лиганинг 3-турида "Мальорка"га қарши ўтказилган ўйинда Винисиус Жуниор ва Родригонинг ўйин кўрсаткичларини баҳолади. Винисиус асосий таркибда майдонга тушди ва 38-дақиқада ғалаба келтирган голни урди. Родриго эса 72-дақиқада ватандошининг ўрнига захирадан майдонга тушди.
- Вини муҳим роль ўйнади ва бугун у "Осасуна"га қарши ўйиндагига қараганда ўзини яхшироқ намоён этди. Жуда муҳим гол урди, ундан мамнунман. Родриго ҳам майдонга тушгач, жуда яхши ҳаракат қилди. Бизга ҳар бир ўйинчи исталган пайтда ўз ҳиссасини қўшишга тайёр бўлиши керак, - деди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Испания чемпионатининг 3 туридан сўнг 9 очко тўплаб, турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Фикрлар