Алонсони Англия суперклуби ишга чақирди
Мадриднинг “Реал” жамоасидан ишдан бўшатилган Хаби Алонсо мураббийлик фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга .
Англия матбуотининг ёзишича, 44 ёшли испан мураббийига “Тоттенхэм” алоқага чиқиб, унга ҳамкорлик таклиф қилган. Лондонликлар ҳозирги бош мураббий Томас Франкнинг ишидан тўлиқ қониқмаяпти ва унга ўринбосар қидирмоқда.
Хаби Алонсога муқобил вариант сифатида “Тоттенхэм” мутасаддилари бошқа испаниядик мураббий Хави Эрнандесни танлаган. Хави “Барселона” бош мураббийлигини тарк этганидан бери ишсиз юрибди.
Айрим манбаларга кўра, Томас Франк яқин вақт ичида “Тоттенхэм” бош мураббийлигидан озод этилиши мумкин. Даниялик мураббий бу лавозимни мавсум бошида эгаллаган ва унинг шартномаси 2028 йилгача амал қилиши белгиланган.



Фикрлар