Аълохон Абдуллаевнинг рақиби ўзгарди. У мағлуб бўлмаган боксчи билан жанг қилади!
Истеъдодли боксчимиз Аълохон Абдуллаев 26 июль куни IBA чемпионлар оқшомида ҳам рингга кўтарилаётган ва унинг рақиби қозоғистонлик анчагина маҳоратли Нурканат Раис бўлиши керак эди. Бироқ, Sports.uz сайтига маълум бўлишича, ҳамюртимизнинг рақиби ўзгарди.
Баъзи сабабларга кўра, Нурканат Раис бу жангда иштирок эта олмаслигини билдирган. Унинг ўрнини эса яна бир қозоғистонлик боксчи Сапарбой Айдаров тўлдирди. Шунингдек, жанг бўладиган жой ва сана ҳам ўзгарган. Энди, юртдошимиз 8 август куни Россиянинг Уфа шаҳрида рингга кўтариладиган бўлди. Мазкур жанг -75 кг вазн тоифасида чемпионлик камари учун ўтказилади.
Маълумот учун, Маълумот учун, Айдаров профессионал боксда 8 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.
Албатта, мазкур муҳим жангда ҳамюртимизга омад тилаймиз!
Фикрлар