Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Альварес трансферидан воз кечмаймиз!

"Барса" мақсадида қатъий турибди

«Барселона» каталонияликлар «Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси Карим Адейемини ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди. 

Аммо ушбу эҳтимолий трансфер клубнинг «Атлетико» форварди Хулиан Альварес бўйича режаларига таъсир қилмайди. Каталония клуби Адейеми билан келишув амалга ошса ҳам, аргентиналик ҳужумчини сотиб олиш устида ишлашни давом эттиради. Бу ҳақда журналист Жерар Ромеро ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Аввалроқ Хулиан Альварес омма олдидаёқ «Атлетико»ни тарк этиш истагини маълум қилган эди. Шунга қарамай, Мадрид клуби ҳужумчини жамоада сақлаб қолиш учун ҳаракатни тўхтатмаяпти.

Германия чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумида 24 ёшли Карим Адейеми 28 ўйинда майдонга тушиб, етти бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва тўртта голли узатма муаллифига айланди. Шунингдек, УЕФА Чемпионлар лигасида тўққиз учрашувда иштирок этиб, учта гол урди ва икки бор шерикларига голли пас берди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ