Аманда Анисимова Римда Кики Бертенс билан рақобатлашади

Америкалик теннисчи Аманда Анисимова ҳамда италиялик Элизабет Кочиаретто Рим шаҳрида ўтаётган мусобақада ўзаро рақобатлашди.

Улар ўртасидаги учрашув турнирнинг биринчи даврасидан жой олди. Унда Аманда ҳар иккала сетда бир ҳил 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа "Internazionali BNL D'Italia"нинг иккинчи даврасига йўл олган Анисимова, энди голландиялик Кики Бертенсга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!