Аморим МЮни тарк этиши мумкин

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Рубен Аморим жамоадан кетиши мумкин.

Tecno

Хабарларга кўра, "қизил иблислар" мураббийи клуб хўжайинлари билан зиддиятга бормоқда. Португалиялик мутахассис агар клуб қишки трансферлар бозорида тўп даражадаги ярим ҳимоячи сотиб олмаса, муносабатлар янада кескинлашиши мумкин. Раҳбарият эса қишда катта пуллар сарфламоқчи эмас. Манбанинг маълум қилишича, томонлар ўртасида зиддият жиддийлашиб бормоқда. Аморим "Манчестер Юнайтед"ни ўтган йилнинг ноябрь ойида қабул қилиб олган эди.

Маълумот учун, айни вақтда манкунянликлар АПЛ турнир жадвалининг 4-поғонасини банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!