
"Ан-Наср" португалиялик футболчисини билан хайрлашади
"Ан-Наср" португалиялик футболчиси Отавиони сотиб юбориш арафасида.
Фабрицио Романо хабар қилишича, ярим ҳимоячи фаолиятини "Ал-Қосидая" клубида давом эттиради. Томонлар шартнома бўйича келишувга эришишган.
30 ёшли Отавио бундан 2 йил аввал 60 миллион евро эвазига "Порту"дан "Ан-Наср" сафига келиб қўшилган эди.
Ўтган мавсумда футболчи 28 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 5 голли узатма амалга оширган.
Фикрлар