Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

“Ан-Наср” Роналдуга ваъда берди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Клуб ходимлар олдидаги қарздорликни тўлайди

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб раҳбариятидан-раҳбариятнинг ўтмишдаги хатолари Ар-Риёд жамоасида барқарорликни тиклашга қаратилган чора-тадбирлар доирасида тузатилишига ишонч билдирди. Бу ҳақда Arriyadiyah хабар бермоқда.

Манбага кўра, яқин кунларда "Ан-Наср" ходимлар олдидаги қарздорликни тўлайди. Шунингдек, клубнинг маъмурий тузилмасида кенг кўламли ўзгаришлар, жумладан, клуб директорлар кенгаши раиси Абдулла Ал-Мажеднинг истеъфога чиқиши кутилмоқда. Бундан ташқари, "Ан-Наср" декабрь ойида ишдан бўшатилган директорлар Жозе Семеду ва Симау Коутинюнинг ваколатларини қайтариб олади.

Аввалроқ ОАВда Роналду "Ан-Наср"нинг сўнгги ўйинларида Саудия Арабистонининг бир қатор клубларига нисбатан Суверен жамғарма (PIF) сиёсатига норозилик сифатида майдонга тушмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ