Ана ҳолос! Бокс бўйича Рио Олимпиадаси чемпиони “Bellator” да жанг ўтказмоқчи

  • 31 октябрь, 2019, 15:32
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича қизлар ўртасида икки карра Олимпиада чемпиони, профессионал йўналишда ўрта ва иккинчи ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган, АҚШлик Кларесса Шилдс келаси йили “Bellator” турнирида жанг ўтказиш ниятида эканлигини ошкор қилди.

"Мен ММAдаги дебютимни 2020 йил сентябрь ойига режалаштирмоқдаман. Ҳозирда курашдан сабоқ олаяпман. Келаси ой аралаш яккакурашларга тайёргарлик кўриш жараёнини бошлайман. Қолаверса, бир қатор зарбалар устида ҳам ишлайман. Шундай қилиб, келгуси йили сентябрь ойида мен тайёр бўламан! У ерда аёллар кўпроқ ҳурмат ва пулга эга бўлишади”,-деди Шилдс bloodyelbow.com.га.

Маълумот учун,24 ёшли Шилдс 2012 ва 2016 йилларда Олимпиада ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!