Ана холос! "Арсенал" жароҳатланган футболчини 5 млн еврога ижарага олди

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Саутгемптон" ҳимоячиси Седрик Соарешни ижарага олди.

The Athletic нашрининг хабар беришича клубнинг аксарият вакиллари ҳали жароҳатидан соғайиб улгурмаган футболчини ижарага олинганига тушунишмаяпти.

Айтиш керакки, 28 ёшли Соареш камида яна 2 ҳафта даволаниши керак. “Канонирлар” эса унинг ижараси учун аллақачон 5 млн евро тўлаб қўйишган.

Маълумот учун, Соареш “Саутгемптон” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 138 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!