Ана холос! "Бунёдкор" Про-лигага равона бўлиши мумкин, чунки...

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида ПФЛга ФИФАдан хат келгани ва унда "Бунёдкор" жамоаси собиқ футболчисидан бўлган қарздорликни тез кунларда бартараф этмаса, Про-лигага тушириб юборилиши ҳақида хабар келган.

"Якшанба тонгини январь мисоли совуқ хабар билан бошлаймиз. ФИФА жаноби олийларидан ЎФА навбатдаги қўрқинчли мактубни қабул қилиб олди.

Унга кўра, Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби украиналик легионер Сергей Симоненко олдидаги қарзларини бир неча кун ичида тўламаса, энди бирйўла Про-лига “А” иштирокчисига айланади. Бунгача ФИФА талабига кўра “Бунёдкор” 6 очкодан маҳрум қилинганди", - дейди Диёр Имомхўжаев ўз саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
06/01/2019 10:59
Ишкилиб фифа умуман хамма мусобакалардан олиб ташламаса эди