Ана холос! Дэнни Дринкуотер учта ўйинга четлатилди
Лестер ярим ҳимоячиси Дэнни Дринкуотер “Уотфорд”га қарши баҳсдаги ҳатти-ҳаракати учун Англия Футбол Ассоциацияси томонидан учта ўйинга четлаштирилди.
Сабаби у ўтган шанба куни “Уотфорд”га қарши ўйинда рақиб жамоа вакили Валон Беҳрамига тирсак билан зарба берган эди.
Ўйин ҳаками Неил Сварбрик бу вазият ҳақида ўйин протоколида ҳеч нарса ёзмаган. Бироқ Англия Футбол Ассоциацияси якшанба куни ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган, Дэнни Дринкуотернинг тажаввузкорона ҳаракатлари туширилган расмларидан сўнг вазият ҳақида хабар топган.
“Лестер Сити” клуби Дринкуотерга ҳеч қандай жарима тайинламаган. Бироқ у ўз майдонларида ўтадиган “Мидлсбро” ҳамда “Манчестер Сити”га қарши ўйинларда, шунингдек сафардаги “Сандерланд”га қарши баҳсда ҳам майдонга туша олмайди.
Фикрлар