Ана холос! Гарет Бэйл футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди (фото)
"Тоттенхэм" ва "Реал" Мадрид каби жамоаларда тўп тепган Гарет Бэйл футболчилик фаолиятига якун ясашга қарор қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Бэйл фаолияти давомида 5 марта ЕЧЛ кубоги, 4 бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у 6 карра Уэльснинг энг яхши футболчиси, деб топилган.
Унинг охирги жамоаси АҚШнинг "Лос-Анжелес" клуби бўлганди. Уэльслик иқтидор эгаси ўтган йилнинг 7 июль санасида расман мазкур жамоа аъзосига айланган.
Фикрлар