Ана холос: Гвардиола терма жамоани қабул қилиб оладиган бўляпти

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг “шаҳарликлар” билан имзолаган шартномаси мавсум охирида якунланади.

Клуб хўжайинлари испаниялик мутахассис билан ҳамкорликни узайтирмоқчи. Бироқ 53 ёшли мураббий таклифга жўяли жавоб қайтаргани йўқ.

Бу орада Англия фубол ассоциацияси Гвадиолага терма жамоани бошқаришни таклиф қиляпти.

The Times нашрининг ёзишича, мутасаддилар Хосеп Гвардиола билан боғланиб, унга мақсадларини ва режаларини баён қилди.

Гвардиола 2016 йилдан бери “Манчестер Сити” бош  мураббийи ҳисобланади. Унинг қўл остида жамоа ўзи иштирок этган барча турнирларда ғолиб чиққан. Гвардиола даври клуб тарихида энг муваффақиятли йиллар сифатида қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!