Ана холос: Месси ПСЖ билан музокара бошлади
"Барселона" етакчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе ПСЖ билан музокара олиб бормоқда. Франция клуби томонидан музокарада спорт директори Патрик Клюйверт ўтказмоқда. Клюйверт ўз вақтида "Барселона"да порлаган.
 
Клюйверт ПСЖ 29 ёшли аргентиналик суперфутболчини қўлга киритишга жиддий ҳаракат қилаётганини таъкидлади. Французлар Мессини келаси йили ёзда ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Леонинг "Барселона" билан шартномаси 2018 йили ёзда якунланади. Ҳали бу битим узайтирилгани йўқ.
 
Лионель Месси жорий мавсумда Ла лигада 10 учрашувда қатнашиб, тўққизта гол урди.