Ана холос! Месси ва Мбаппе ўрнини Холанд эгаллайди!

ПСЖ раҳбарияти таркибни Чемпионлар лигасида ғолиб чиқадиган даражада келтирмоқчи. Ёзда парижликлар сафида жиддий ўзгаришлар бўлади.

Клуб раҳбарияти Лионель Месси ва Килиан Мбаппе Парижда узоқ вақт қолишига ишонмаяпти. Аргентиналик юлдуз қисқа муддат учун катта маош талаб қилмоқда ва бу ҳолат янги шартнома тузиш имконини бермаяпти.

Мбаппе эса, “Реал”га ўтиб кетиш йўлларини қидиряпти. Вазиятни тўғри баҳолаган ПСЖ хўжайинлар жамоага янги юлдуз сифатида Эрлинг Холандни олиб келмоқчи.

Манбалар “Манчестер Сити” раҳбарияти ёзда норвегиялик тўпурарни 198 миллион евро эвазига қўйиб юборишини ёзмоқда. Парижликларни бу сумма қониқтиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абду
19/03/2023 14:06
Эрлинг МС ни уйин услубини бузиб юборди,Ўтган йилги МС жамоа сифатида яхши эди,МС тўлиқ Холандга боғланиб қолмасидан ундан қутилиш керак.ПСЖ ни фақат Зидан одам қилиши мумкин......