Ана холос! Мисрлик юрист Рамосдан миллиард евро ундирмоқчи

Мисрлик юрист Бассем Вахба Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамосга нисбатан даъво аризаси берди. Бу ҳақда Goal.com интернет нашри хабар бермоқда.

Унинг фикрича “қироллик клуби” ҳимоячиси ЕЧЛ финалида “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни атайлаб жароҳатлаган.

Вахба Миср халқига руҳий зарар етказгани учун Рамосдан миллиард евро беришни талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!