Ана холос! Неймар ЖЧ-2018дан сўнг ПСЖга қайтмайди

  • 12 May 14:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар ёзда жамоасини ўзгартиради.

Todomercadoweb нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи Россияда бўлиб ўтадиган мундиалдан сўнг парижликлар сафига қайтмайди. У бу ҳақда жамоадошларига ҳам айтган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар клуб раҳбариятидан ўзини “Реал”га қўйиб юборишларини сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, кейинчалик клуб президенти Носир Ал-Хелаифи Неймар жамоада қолиши ва унинг трансфери бўйича келаётган ҳар қандай таклифлар рад этилиши ҳақида айтиб ўтди.

Қайд этиш лозимки, Неймар кеча ПСЖнинг янги мавсум учун либосини тақдим этган эди.

Comments

You must be logged in to commet!