Ана холос!
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра уэльслик футболчи ортда қолган ҳафтада парижликлар билан музокаралар ўтказган. Маълумотларга қараганда ушбу трансфернинг таҳминий баҳоси 100 млн еврони ташкил этиши мумкин.
Маълумот учун, Гарет Бэйл “қироллик клуби” сафига 2013 йил Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоасидан келиб қўшилган эди.

Эслатиб ўтамиз, янги мавсум олдидан трансфер бозорини остун-устун қилиб юбораётган ПСЖ бундан бир неча кун аввал 222 млн евро эвазига “Барселона”дан Неймарни сотиб олган эди.