Ана холос: Серхио Рамос Африкадан иш топди

Европа футболининг энг ёрқин юлдузларидан бўлган Серхио Рамос ўзига ҳамон иш қидирмоқда. Испаниялик марказий ҳимоячи Африка томонларга отланди.

Рамос ёзда “Севилья”дан кетганидан кейин Европадан ўзига муносиб клуб топа олмади. Кейин Америка қитъасининг бир неча клублари билан музокара олиб борди. Ҳамкорлик борасида бир тўхтамга кела олишмади.

Энди Рамос Африкага кетмоқчи. KingFut нашрининг маълум қилишича, испан футболчиси Мисрнинг “Замалек” клуби билан музокара ўтказяпти.

Бу маълумотларни футболчининг агенти Омар Залуук ҳам тасдиқлади.

Агентнинг таъкидлашича, Қоҳиранинг машҳур клуби Рамосга шартнома таклиф қилган. Айни пайтда томонлар ҳамкорликнинг барча бандларини келишиб олиш учун музокараларни давом эттирмоқда.

“Замалек” машҳур юлдуздан талаб қилинаётган маош миқдорини пасайтиришни сўраган. Агар Рамос бунга кўнса, трансфер расмийлаштирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!