Ана холос! Хави ҳам футболдан кетмоқда

Узоқ йиллар давомида Испания терма жамоаси ҳамда Каталониянинг “Барселона” клуби шарафина ҳимоя қилиб келган ва айни дамда Қатарнинг “Ал-Садд” клубида фаолият олиб бораётган Хави Эрнандес жорий мавсум якунлангач бутсиларини михга илмоқчи. Хави бу қарорини ўзининг жисмоний ҳолатидан келиб чиққан ҳолда қабул қилган.

“Шукурки менда жиддий жароҳатлар бўлмади. Ўйлайманки менинг фаолиятим жиддий муаммоларсиз ўтди. Бу борада Қатар менга ёрдам берди. Мен тез чарчаяпман ва тикланишим учун узоқ вақт кетмоқда. Менимча бу мавсум менинг футболчилик фаолиятимдаги сўнггиси бўлади. Энди мураббийлик лицензияларини олишга ҳаракат қиламан”, - дейди Хави.