Ана холос! Хедира “Рома”дан чўчимоқда

Туринниг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедиранинг фикрича “Рома” улкан салоҳиятга эга жамоа ва “бўрилар”ни мағлуб этиш осон бўлмайди.

“Рома” биздан бор йўғи 4 очко ортда ҳолос ва бундан эҳтиёт бўлишимиз керак. Улар кучли ҳужум ва ҳимояга эга. Уларда барчаси ўз ўрнида. Ғалаба қозониш жуда ҳам қийин бўлади, бироқ, биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Бу эса бизга катта имконият беради. Умид қиламанки мухлислар шу куни чиройли ўйин гувоҳи бўлишади”, - дейди Хедира Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ҳамда “Рома” жамоалари ўртасидаги учрашув 17 декабрь, Тошкент вақти билан 00:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!