Анчелотти: "Реал" Мадридда авлодлар алмашинуви 2018 йилда Роналду кетганидан кейин бошланган"

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Тони Кроос, Карим Бензема ва Лука Модричнинг кетиши ва авлодлар алмашинувини ҳақида гапирди. 

“Кроос, Бензема ва Модричнинг келажаги? "Реал" Мадридда авлодлар алмашинуви 2018 йилда Криштиану Роналду кетганидан сўнг бошланган. Кейин клуб Гарет Бэйл, Иско, Марсело, Рафаель Варан, Серхио Рамос каби футболчилар билан хайрлашди. Биз бу футболчиларни жуда иқтидорли ёшлар билан алмаштирдик”, деди Анчелотти матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" ҳалигача Модрич, Кроос ва Бензема билан шартнома узайтирилгани ҳақида расмий хабар эълон қилганича йўқ, бироқ бир қатор нуфузли манбалар буни тўлиқ бажарилган деб хабар қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!