Анчелоттига “Ливерпуль” етакчиси керак

Испания чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритган “Реал” бош мураббийи  Карло Анчелотти жамоанинг нозик нуқталарини кучайтиришга эътибор қаратди.

Италиялик мутахассис ёзги трансферлар вақтида ўнг қанот ҳимоясига янги ўйинчи олиб келмоқчи. Мадридликлар бу позицияга “Ливерпуль” етакчиларидан Трент Александер-Арнольдни таклиф қилишни режалаштирган.

“Қироллик клуби” мутасаддилари Трентни Даниэль Карвахаль ўрнига муносиб ўринбосар, деб ҳисобламоқда ва бу трансфер орқали анчадан бери муаммоли нуқта бўлиб келаётган ўнг қанот ҳимоясидаги камчиликларни уоқ муддатга ёпмоқчи.

Трентнинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг тугайди. Агар тез орада ҳамкорлик узайтирмаса, ливерпулликлар қимматбаҳо ҳимоячини сотиб юборишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!