Андер Эррера йил охиригача МЮ билан янги шартнома имзолайди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера тез орада манкуанликлар билан амалдаги шартномасини узайтиради. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли испаниялик футболчи ва МЮ ўртасидаги музокаралар ижобий ҳал бўлиш арафасида турибди. Улар ўртасидаги келишув эса йил охиригача имзоланиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки, Эрреранинг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, Эррера жорий мавсум премьер-лигада жами 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!